Почеттино қандай қилиб мавсумни сақлаб қолиши мумкин? (Эркинжон Ғайбуллаев блоги)
“Манчестер Сити” ва “Ливерпуль”дан анчагина ортда қолиб кетган “Тоттенхэм” Премьер Лиганинг бу мавсумидан ҳам умидларини деярли узиб бўлган дейишимиз мумкин.
Янги стадион ғояси ҳам уларнинг ўйинларига ижобий таъсир қилмаяпти. Сўнгги беш ўйиннинг учтасида мағлуб бўлиши чемпионат пешқадамларининг фойдасига ишлашдан бошқа нарсага ярамади.
Аммо Почеттино қандай қилиб мавсумни қутқариб қолиши борасида имкониятлар бор. Улар қандай?
- Катта ўйинга бўлган ёндашувини ўзгартириш
Почеттино яқин кунларда бўлиб ўтадиган “шаҳарликлар” ва “қизиллар”га қарши муҳим ўйинлар олдидан прагматикроқ усулни қабул қилишга муҳтожлик сезмоқда. Бу жамоалар айни вақтда “тақачилар”дан анча кучли эканликларини яққол исботлашмоқда.
Почеттино қўли остида клуб жорий мавсумдагидек қарши ҳужумда ўйнашни ўзига эп кўрмоқда. Унинг ўрнига ўзларининг брендига айланиб бораётган тўп назоратига асосланган футболи етарли деб ҳисобламоқда.
Бундай ўзига бўлган ишонч албатта яхши. Бу мураббийнинг ўз фалсафасига содиқлигини имтихондан ўтказади. Аммо танганинг иккинчи томони бор. Бу ишни улардан ҳам муваффақиятли тарзда бажараётган “Манчестер Сити” ва “Ливерпуль” каби жамоалар борлиги туфайли қандайдир ўзгаришлар қилиш кераклиги юзага чиқади.
“Тақачилар” жорий мавсумда “кучли олтилик” вакилларига қарши эҳтимолий 24 очкодан атиги 7 очко жамғара олган. Фақатгина “МЮ” улардан ҳам ёмонроқ натижа – 6 очко йиға олган. Уларга қарши лондонликлар сафарда бир марта – 2-1 ҳисобидаги ғалабага (“Манчестер Сити” устидан) эришган.
Бунга жавоб турлича ёндашиш керак бўлади. “Тақачилар” рақибга номуносиб тарзда тез-тез юқори босим уюштирувчи футбол намойиш қилишади ва бунинг бадалини албатта тўлаб туришади. Бироқ “Боруссия Дортмунд”га қарши футболчилар ҳимояда ўйнай олишларини исботлашди.
Бундай ёндашув билан яқинлашиб келаётган икки марказий ўйинларда қўллаб кўриши ва ўз очколарини кўпайтириб олишлари мумкин.
- Ўйинни бошқариш
Дуранг учун ёки кутилмаган ғалаба “Манчестер Сити” ва “Ливепуль”га қарши ўйинларда максимум очко бўлиб хизмат қилади.
Бунга эришиш учун эса улар ўйинни якуний босқичида ўзидан кучли рақибга “жўжахўрозлик” қилишни йиғиштириб қўйиши керак бўлади. “Тақачилар”чалик бирорта Премьер Лига клуби иккинчи бўлимда кўп гол (74 %) ўтказиб юбормаган. Кучли олтилик жамоалари орасида энг кўп марта ғалабани бой берган.
Шу ерда Почеттино ўйинга таъсир қилиши керак. У захирадагилардан фойдаланган ҳолда мақсадига эришиши керак. Зарур пайтда ўйинга ҳимоячилар тушириш ва ярим ҳимоячиларни эртароқ алмаштириш керак бўлади.
- Тўрт кишилик ҳимоя
Жароҳатлар эпидемияси сабаб Поч сўнгги ойларда қўлидан келганича ўйин тактикасини ўзгартирмоқда. Сўнгги 8 ўйинда улар нақ олти марта ўз услубларини ўзгартиришди.
Аргентиналик мутахассис тўрт кишилик ҳимояда ўйнаши керак. Айниқса бош совринга асосий даъвогарларга қарши жамоа 4-3-2-1 ўйин схемасида ўйнаса мақсадга мувофиқ бўлади.
Бироқ “тақачилар” бундай услубда ўйнаб нақ тўрт ўйинда очко йўқотишга ҳам улгуриб бўлишди. Аммо бундай тарзда уларга жаҳон савиясидаги таянч ярим ҳимоячиси етишмаслиги туфайли содир бўлмоқда.
Фикрлар