Почеттино:
Ads

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино “Реал”дан бўлаётган қизиқиш ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Реал”дан қўнғироқ қилишса, уни эшитиш керак. Лекин бу ҳолатда барчаси менга боғлиқ бўлмайди. Чунки яқиндагина “Тоттенхэм” билан шартномамни узайтирдим. Қолаверса бу ерда бахтлиман.

Ҳозир менинг бор фирку-ҳаёлим жамоани кейинги мавсумга тайёрлашда. Кўп миш-мишлар бўлмоқда, аммо мен “Реал” билан алоқа қилмадим”, - дейди аргентиналик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Зинедин Зидан кеча “Реал”дан истеъфога чиққанидан сўнг кўплаб ОАВлар ушбу лавозимга айнан Маурисио Почеттино тайинланиши ҳақида хабарлар чоп эта бошлаган эди.