Почеттино тез орада АПЛ клубида иш бошлаши мумкин
Яқиндагина “Тоттенхэм”дан истеъфога чиқарилган Маурисио Почеттино тез орада яна мураббийлик фаолиятига қайтиши мумкин.
The Times нашри тарқатган хабарга кўра аргентиналик мутахассиснинг хизматларига "Эвертон" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Айтиш керакки, бундан аввалроқ мерсисайдликлар бош мураббий Марку Силвани истеъфога чиқаришган эди.
Эслатиб ўтамиз, “Эвертон” айни дамда АПЛнинг ўтган 15 та туридан сўнг14 очко тўплаган ҳолда 18-поғонасида бормоқда.
Фикрлар