Почеттино тўрттасини ҳайдаяпти

“Челси” бош мураббийи Маурисио Почеттино ҳамон таркибни тоалашни давом эттирмоқда. Клуб мутасаддилари январда яна тўрт футболчини бошқа жамоаларга ўтказиб юбориши керак бўлади.

Кетадиганлар орасида Трево Чалоба бор. “Бавария” бу ўйинчини ижарага олмоқчи эди. Лекин трансфер ўхшамади. Мюнхенликлар қишки трансферлар ойнаси очилгунига қадар бу ҳимоячи учун 40 миллион фунт топиб қўйиши керак.

Почеттино кетиши кутилган Марк Кукурельяни олиб қолиб, ўрнига Иан Маатсенни сотиб юборадиган бўлди. Клуб тарбияланувчиси ғазнага 30 миллион фунт олиб келади. “Бёрнли” бу ўйинчига харидор бўляпти.

Конор Галлахер ҳам ўз жойини бўшатиб бериши керак. “Аристократлар” ёш ўйинчи ўрнига “Ньюкасл” етакчиси Бруну Гимарайншни олиб келмоқчи. Конорга харидор кўп. Трансфер 45 миллион фунтга баҳоланмоқда.

Михаил Мудрик “Челси”га келганидан буён ҳеч нарсани қойиллатмади. Маурисио Почеттино қимматга олинган ўйинчидан тезроқ қутилмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!