Почеттино: "Тоттенхэм"да қолишни хоҳлайман
Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино ўзининг жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақидага хабарларга муносабат билдирди.
“Тоттенхэм” мен учун дунёдаги энг зўр клуб. Машғулотлар базаси, стадиони бундан зўр жамоа йўқ. Бундан ташқари у Лондон клуби. АПЛ эса дунёнинг энг қийин ва қизиқарли лигаси ҳисобланади.
Биз ҳали кўп ишлашимиз керак. Мен эса жамоада қолиб, уларни нимагадир эришишларини хоҳлайман”, - дейди аргентиналик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, “Тоттенхэм” АПЛни бу мавсум 4-ўринда якунлади. “Шпорлар” 1 июнь куни Мадридда ЕЧЛ финалида “Ливерпул”га қарши баҳс олиб боришади.
Фикрлар