Почеттиньо "Тоттенхэм"нинг асосий дарвозабонини ПСЖга ўтишга кўндирмоқчи

ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино жамоага “Тоттенхэм”даги собиқ шогирди Уго Льорисни олиб келмоқчи. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, аргентиналик мутахассис 34 ёшли франциялик дарвозабон билан мунтазам алоқада бўлиб турибди ва уни ёзда Парижга кўчиб ўтишга кўндирмоқчи.

Льорис жорий мавсум “Тоттенхэм” сафида жами 29 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 34 та гол ўтказиб юборди. Transfermarkt.com сайти талқинига кўра, унинг айни дамдаги трансфер нархи 12 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!