Почеттинонинг истеъфоси

Хабарингиз бор бугун Маурисио Почеттино ва унинг мураббийлар штаби "Тоттенхэм"дан истеъфога чиқарилди.

The Independent нашри тарқатган хабарга кўра аргентиналик мутахассис ҳамда ассистетларининг ишдан олиниши “шпорлар”га тахминан 23 млн еврога тушган.

Гап шундаки, Почеттино ва “Тоттенхэм” ўртасида 2018 йилда имзоланган шартномага кўра унинг товон пули 14,6 миллион евро этиб белгиланган эди. Бундан ташқари Хесус Перес, Мигель Д’Агостино ва Антони Хименес каби ассистентларининг товон пулларини қўшиб ҳисоблаганда ушбу рақам янада ошиб кетади.

Маълумот учун, “Тоттенхэм” айни дамда 12 та турдан сўнг премьер-лига жадвалида 14-поғонада бормоқда. Бу жамоанинг 2008 йилдан буён қайд этган энг ёмон старти бўлди.