Почеттинонинг ўғли "Тоттенхэм" билан шартнома имзолади

"Тоттенхэм Хотспур" клуби бош мураббийи Маурисио Почеттинонинг ўғли - Маурицио Почеттино "шпорлар" билан ўзининг дастлабки профессионал шартномасини имзолади. Буни футболчининг ўзи "Instagram" саҳифаси орқали эълон қилди.

67119649_152623859249475_1489373154820248009_n

Маълумот учун, 18 ёшли футболчи Барселонада туғилган ва отаси билан биргаликда кейинчалик Париж, Саутгемптонда яшаган. 2017 йилда эса вингер "Тоттенхэм" U-18 жамоасида тўп тепишни бошлаган. Ҳозирда эса лондонликларнинг U-23 жамоаси сафида фаолият олиб бормоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!