Почеттинонинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган 2 та номзод маълум бўлди
Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино ўрнини эгаллаши мумкин бўлган 2 та мутахассис номзоди маълум бўлди. Бу ҳақда Calciomercato.com нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра “шпорлар”нинг янги устози айни дамда ишсиз юрган Жозе Моуриньо ёки Массимилиано Аллегри бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, “Тоттенхэм” ўтган ҳафта дастлаб ЕЧЛда “Бавария”дан (2:7), кейинроқ эса АПЛ доирасида “Брайтон”дан (3:0) йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Почеттино шогирдлари ҳозирда 8 та турдан сўнг 11 очко билан 9-ўринни эгаллаб туришибди.
Фикрлар