Почеттинонинг Париждаги пулини санаймиз

ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттинонинг шартномасида унинг маоши йилдан-йилга ошиб бориши белгилангани ошкор бўлди.

Le Parisen нашри тарқатган хабарга кўра, аргентиналик мутахассис биринчи йилда солиқлардан ташқари 6,3 миллион евро маош олади. Келаси мавсумда ПСЖ хўжайинлари унга 7,5 минг евро тўлайди.

Ниҳоят, 2022/2023 йилги мавсумда Маурисио 8 миллион евродан ошиқроқ маошга эга бўлади.  ПСЖни чемпион қилган ва Европа Чемпионлар лигасининг финалига олиб чиққан Томас Тухелга клуб ҳафтасига 350 минг евро тўлаган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Islomkhuja Dilmurodovic
15/01/2021 19:48
7.5 mln emasmi