Почеттинонинг ПСЖдаги дебюти зўр чиқмади (видео)

Франция чемпионатининг 18-турида ПСЖ сафарда “Сент-Этьен” меҳмони бўлди.

Афсуски, Маурисио Почеттинонинг ПСЖдаги дебют ўйини у қадар муваффақиятли чиқмади. Ушбу беллашув 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди. Парижликларнинг голига Мойзе Кин (22'), мезбонларнинг голига Ромен Амума (19') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!