Погба барибир
Ads

Поль Погбанинг “Манчестер Юнайтед”даги келажаги ҳамон номаълумлигича қолмоқда.

Tuttosport тарқатган хабарга кўра клубдагилар франциялик футболчининг собиқ бош мураббий Жозе Моуриньо билан можаро келтириб чиқарганидан мамнун эмас. Шу боис Погба катта эҳтимол билан мавсум якунлангач жамоадан кетади. МЮ раҳбарияти эса унинг трансферини 75 млн еврога баҳолашмоқда.

Маълумот учун, Погба жорий мавсум “қизил иблислар” сафида жами 21та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.