Погба энди МЮга бошқа сардорлик қилмайди

“Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба ва бош мураббий Жозе Моуриньо ўртасидаги можаро янада кескинлашди.

The Times нашри тарқатган хабарга кўра португалиялик мутахассис Погбани сардорлик боғичидан маҳрум қилган. Унинг фикрича франциялик футболчи ҳали ҳам сардор қандай бўлишини англаб етмаган ва “Манчестер Юнайтед” унинг учун ҳамма нарсадан муҳим эмас.

Маълумотларга қараганда Моуриньонинг фикрларига жамоа футболчилари ҳам қўшилишган.

Эслатиб ўтамиз, Погба МЮнинг асосий сардори Антонио Валенсия жароҳат олган пайтда 3та ўйинда жамоага сардорлик қилган эди.