Погба фаолиятини Францияда давом эттирадиган бўлди

“Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг акаси Флорентин фаолиятини Францияда давом эттиради.

29 ёшли Погбанинг янги иш жойи Лига 2 да иштирокчичи ҳисобланган “Сошо” клуби бўлади. Томонлар ўртасидаги келишув футболчи тиббий кўрикдан ўтгач имзоланади.

Флорентиннинг сўнгги жамоаси АҚШнинг “Атланта Юнайтед” клуби бўлган эди. У “Генчлербирлиги”, “Седан” ва “Сент-Этьен” клубларида ҳам тўп сурган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)