Погба - Франциянинг энг кўп маош олувчи спортчиси, Гризманн 3-ўринда
Ads

«Манчестер Юнайтед» клуиб ярим ҳимоячиси Поль Погба Франциянинг энг кўп маош олувчи спортчилари рейтингини бошқариб бормоқда.

L’Equipe нашри талқини бўйича 24 ёшли футболчи 30та спортчидан иборат рейтингнинг 1-поғонасидан жой олган. Таъкидлаш лозимки, Погба ўтган 2017 йилда бонуслар билан бирга жами 22,2 миллион евро маош олган. Бу 2016 йилдагидан 4,2 миллионга кўп деганидир.

Ушбу рейтингда Мадриднинг “Атлетико” клуби ярим ҳимоячиси Антуан Гризманн учинчи ўринни эгаллади. Унинг бир йиллик маоши 19,1 млн еврони ташкил этади.

Топ-10:

  1. Поль Погба (футбол, «Манчестер Юнайтед») – 22,2 млн евро
  2. Тони Паркер (НБА, «Сан-Антонио») – 19,7
  3. Антуан Гризманн (футбол, «Атлетико») – 19,1
  4. Николя Батюм (НБА, «Шарлотт») – 18,9
  5. Карим Бензема (футбол, «Реал») – 16,3
  6. Жоаким Ноа (НБА, «Нью-Йорк») – 16,1
  7. Эван Фурнье (НБА, «Орландо») – 15,2
  8. Ян Маинми (НБА, «Вашингтон») – 14
  9. Франк Рибери (футбол, «Бавария») – 13,9
  10. Усман Дембеле (футбол, «Барселона») – 10,7.