Погба ҳеч ким кутмаган чемпионатга йўл олди

“Манчестер Юнайтед” юлдузи Поль Погбанинг туғишган акаси Матиас фаолиятини ҳеч ким кутмаган жамоа – “Табор”да давом эттирадиган бўлди. Бу жамоа Словения чемпионатида иштирок этади.

Матиас Погба словенияликлар билан мавсум охиригача давом этадиган битимга имзо чекди.

30 ёшли футбол янги жамоага эркин агент сифатида қўшилди. Матиаснинг охирги жамоаси “Мурсия” бўлганди. Футболчи испан клубини 2020 йилнинг ёзида тарк этган. Матиас Погба фаолияти давомида “Рексем”, “Пескара”, “Кроли Таун”, “Спарта Роттердам”, Тур”, “Лорка” каби бир неча клубда ўйнаган.

Унинг янги жамоаси “Табор” Словения чемпионатижа 21 та ўйинда 26 очко тўплаб, еттинчи ўринда бормоқда.

 

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар