Погба Жошуа Кингга ҳазил аралаш жавоб қайтарди

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба АПЛ 33-турида "Борнмут"га қарши ўйинда юзага келган эпизод ҳақида ўз фикрини билдирди.

Учрашув давомида "гилосчилар" хавбеки Жошуа Кинг тўп учун курашда франциялик футболчининг либосидан тортиб қолган эди. Поль эса вазиятга ҳазил билан жавоб қайтарди.

"Ака, мен сенга футболкамни бераман, деб айтгандимку, уни бу шаклда ечиб олишинг шарт эмас", - дея Instagram саҳифасига пост қолдирган Погба.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!