Погба камида 3-4 ойга сафдан чиқди
Ads

Франциянинг “Сент-Этьен” клуби ярим ҳимоячиси Флорентен Погба жароҳат олди ва камида 3-4 ойга сафдан чиқди. Б ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Маълум бўлишича, Погба 8 июль куни “Аяччо” клубига қарши назорат баҳсида жароҳат олган. Футболчи тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилганидан сўнг, шифокорлар унинг жароҳати жиддий эканлигини айтишган.

Шундай қилиб, Погба Франция чемпионати биринчи даврасининг катта қисмини ўтказиб юборадиган бўлди.