"Погба керакли вақтда ўз даражасига қайта олади!"
"Тоттенхэм" дарвозабони Уго Льорис терма жамоадаги шериги Поль Погба ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Погбага ритм етишмаяпти, аммо у терма жамоада ўйнаётганидан жуда хурсанд. Унинг янги чақирувларга тайёрлигини ва Франция терма жамоасида ўйнашдан фахрланишини кўряпмиз. Поль жамоадаги етакчилардан бири.
У билан биргаликда узоқ йўл босиб ўтдик. Погба керакли вақтда қандай қилиб ўз даражасига қайтишни билади. Бунга ишончим комил. Умид қиламанки, у Португалия терма жамоаси билан ўйинда муваффақиятга эришиш учун ҳамма нарсани қилади", - дея "Goal.com" сайти Льорис сўзларини келтирмоқда.
Фикрлар