Погба Манчестер дербисига қадар сафга қайтиши мумкин
Инглиз нашрлари сентябрдан буён товонидаги жароҳатидан даволанаётган "Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Поля Погбанинг қачон сафга қайтиши мумкинлиги ҳақида маълум қилишди.
Жумладан, ESPN тарқатган хабарга кўра 26 ёшли футболчининг оёғидаги гипс олиб ташланган. У 7 декабрь куни бўладиган “Манчестер Сити”га қарши дербига қадар сафга қайтиши мумкин.
Шунингдек июль ойидаги йиғин пайтида жароҳат олган Эрик Байи ҳам тез орада сафга қайтиши кутилмоқда. У ФИФА кунларидан сўнг якка тартибда шуғулланишни бошлайди.
Фикрлар