Погба машғулотларга қайтди
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба узоқ муддатли тикланиш жараёнини ўтаб бўлди ва машғулотларга қайтди. Шунга қарамай, "қизил иблислар" устози Оле-Гуннар Сульшер франциялик футболчининг қачон майдонга қайтишини очиқлаб ўтмади.
"Погба машғулотларга қайтди. Яна ўз формасига кириб олиши учун қанча муддат керак бўлади, буни кўрамиз", - деди норвегиялик мутахассис.
Маълумот учун, Поль жорий мавсум АПЛда 6 баҳсда майдонга тушиб иккита голли узатмани амалга оширган.
Фикрлар