Погба МЮ даги юбилей учрашувини ўтказди

Хабарингиз бор кеча "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Арсенал" (1:1) билан дуранг ўйнади.

Эътиборлиси, манкуанликлар ярим ҳимоячиси Поль Погба учун ушбу баҳс юбилей учрашувга айланди. Аниқроғи, франциялик футболчи кеча Англия премьер-лигасидаги 100-ўйинини ўтказди.

Маълумот учун, Погба асли МЮ тарбияланувчиси ҳисобланади. 2012 йилда "Ювентус" уни сотиб олади. Орадан 4 йил ўтиб, яъни 2016 йил "қизил иблислар" собиқ футболчисини қайтариб олишади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!