Погба: МЮ ҳали чемпионликдан йироқ

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба жамоасининг мусобақа жадвалидаги ўрни ва АПЛ чемпионлиги ҳақида гапириб ўтди.

“Фулхэм” устидан қозонилган ғалаба етарли эмас. Биз ҳали ҳам чемпионликдан йироқмиз. Пешқадам бўлиш қийин, аммо бу ерда қолиш янада қийинроқ.

Биз ишлашда давом этишимиз керак. Ҳа, ҳозирги ҳолатимиз ёқимли, аммо бундан кейин ҳам яхши ўйин кўрсатишни истаймиз. Агар жамоа ўзини аллақачон чемпион ҳисобласа, у ҳолда "Манчестер Юнайтед" барбод бўлади”, - деди франциялик футболчи.

МЮ 19 турдан сўнг 40 очко тўплаган ҳолда премьер-лига мусобақа жадвалида 1-ўринда бормоқда. Иккинчи ўринда бораётган "Манчестер Сити" ҳисобида эса 38 очко мавжуд ва улар 1 та ўйин кам ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!