Погба МЮда ойнинг энг яхши футболчиси, деб топилди

  • 5 февраль, 2021, 21:07
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" ўзининг расмий сайти орқали якунланган январь ойининг энг яхши футболчиси номига ким сазовор бўлганини маълум қилди.

Tecno

Унга кўра, ўтган ой 8 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ёздириб қўйган ярим ҳимоячи Поль Погба ойнинг энг яхши футболчиси совринига лойиқ кўрилди.

“Қизил иблислар” Погба қатнашган ўйинларда 4 та ғалаба, 2 та дуранг ва 2 та мағлубият қайд этди.

Декабрь ойида МЮнинг энг яхши футболчиси  Бруну Фернандеш бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!