Погба МЮдан кетадиган бўлди

  • 28 октабря, 2020, 12:35
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед”нинг франциялик юлдузи Поль Погба жамоани тарк этиш бўйича бир қарорга келди.

Tecno

Маълумотларга қараганда, у жамоадаги муҳит ва Британия матбуоти босимидан чарчагани учун мавсум якунланиши билан Манчестердан кетмоқчи.

Аввалроқ, клуб хўжайинлари Погбани янги шартномага кўндириш учун, маошини кўтаришни ваъда қилганди. Энди эса, раҳбарлар тажрибали ярим ҳимоячининг кетишига тўсқинлик қилмоқчи эмас.

Айни пайтда “Ювентус”, “Реал” ва ПСЖ Погба атрофидаги воқеаларни диққат билан кузатмоқда. Бу жамоалар ёзда Погбани қўлга киритиш учун ўзаро рақобатлашиши кутилмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию