Погба МЮдан кетишга қарор қилди
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба жамоадан кетишга қарор қилди.
The Sun нашрининг хабар беришича, мавсум якунланганидан кейин, Погба инглиз клубини тарк этмоқчи.
Франциялик ярим ҳимоячи Мадриднинг "Реал" ва Туриннинг "Ювентус" вариантларини кўриб чиқмоқда.
Айни пайтда Погба учун Италия А Сериясига қайтиш маъқулроқ, деб ҳисобланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи 2012-2016 йиллари туринликлар сафида фаолияитни олиб борган.
Фикрлар