Погба МЮнинг жорий мавсумдаги мақсадлари ҳақида гапирди

“Манчестер Юнайтед” клуби хавбеки Поль Погба кеча АПЛнинг 34-туридан ўрин олган “Астон Вилла”га (3:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз кўрсатаётган ўйинларимиздан қониқяпмиз, чунки биз давом этишимиз кераклигини биламиз. Биз ўйиндан, машғулотлардан олдин “Манчестер Юнайтед” буюк клуб экани ва биз ушбу мақомни мунтазам ушлаб туришимиз кераклиги ҳақида гаплашамиз.

Сўнгги бир неча ҳафтадан буён кўрсатаётган ўйинимиз бу “Манчестер Юнайтед”нинг ўйини. Биз ўз устимизда ишлашда давом этишимиз керак, чунки қилинадиган ишлар кўп. Бу мавсум Англия кубоги ва Европа лигасида ғолиб чиқишни мақсад қилганмиз”, - дейди франциялик футболчи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)