Погба нега "Арсенал"га мухлислик қилган?

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба франциялик машҳур ҳужумчи Тьерри Анри сабаб "Арсенал"га мухлислик қилганини айтди.

“Очиғини айтаман. Болалигимда таркибдаги французлар сабаб “Арсенал”га мухлислик қилардим. Биз акам билан “Арсенал”га ишқибозлик қилардик, яна бир акам эса “Манчестер Юнайтед”га мухлис эди. Аммо менга Анри ёқарди ва шу сабабли ҳам мен “канонирлар” мухлиси бўлганман. Кейинроқ, эса МЮ ишқибозига айландим”, - дейди Погба.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!