Погба нега буюк футболчи бўла олмайди?

“Манчестер Юнайтед” таркибида Поль Погба билан бирга тўп сурган Андер Эррера франциялик футболчи ҳақида фикр билдирди.

- Футболчи сифатида Погбада ҳамма нарса бор. У ҳимояни ёриб ўтади, тўпни олиб қўяди, ҳаводаги курашда устун, ҳимояланиш ва ҳужум қилишни билади, гол уради. Шундай пайтлар бўладики, у ҳамма нарсани бир ўзи ҳал қилади. Баъзан ҳеч нарсани уддалай олмайди. Бу даражадаги қиммат футболчи доим зўр ўйнаши керак. Агар у барқарорликка эришса, “Реал” ва бошқа гранд клублар уни олиш учун борини беради. Барқарорлик масаласи Килиан Мбаппе ва Неймарга ҳам тегишли, - деди ПСЖ шарафини ҳимоя қилаётган Андер Эррера.

Поль Погбанинг “Манчестер Юнайтед” билан шартномаси яна бир йил давом этади. Футболчига “Ювентус”, “Реал” ва ПСЖ қизиққан бўлса-да, унга ҳеч қандай расмий таклиф бўлмади. Манчестерликлар ярим ҳимоячи билан шартномани узайтиришга ҳаракат қилмоқда.

Ўрунов: Мақсадим бу йил Европа лигасида ўйнаш!

Виталий Денисов - сара совринлар соҳиби!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!