Погба

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба "Тоттенхэм"га қарши ўйинда майдонга туша олмайди. Франциялик жароҳатдан тўла фориғ бўлмади.

"Пол "Тоттенхэм"га қарши ўйнамайди, у тайёр эмас. Аммо машғулотларда жуда яхши ишламоқда, шундай экан яна кўрамиз", - дейди Уле-Гуннар Сульшер.

Француз икки ойдан буён жамоасига ёрдам бера олмаяпти. Олдинроқ, футболчи МЮ учун бошқа ўйнашни хоҳламаётгани хабар қилинганди.