Погба яна сафдан чиқди
"Ювентус" футболчиси Поль Погба яна жароҳат олди. Ярим ҳимоячи А Серияниг 25-туридан ўрин олган "Сампдория"га қарши баҳсда қайдномага киритилмади. У ўйин олдидан мушакларида оғриқ сезган ва сафдан чиқди. "La Gazzeta Dello Sport" нашрининг хабар беришича, француз 1 ой майдонга туша олмайди.
Погба ушбу мавсумнинг ўзида 5-маротаба жароҳат олди. У А Серияда атиги 2 та ўйин ўтказди. 29 ёшли футболчининг трансфери энг омадсиз харидлар рўйхатида турибди.
Маълумот учун, Погба ётган ёзда МЮдан "Ювентус"га эркин агент сифатида келганди.
Фикрлар