Погба яна “Юве”га қайтмоқчи
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба яна "Ювентус"га қайтишни истамоқда.

Хабарларга қараганда франциялик футболчининг агенти Мино Райола мижозининг бу истагини амалга ошириш ишарини аллақачон бошлаб юборган.

Ўз навбатида “Ювентус” ҳам собиқ юлдузини қайтариб сотиб олишга тайёр, фақат бу вазиятда Погбанинг маоши камайиб кетади.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ манкуанликлар устози Жозе Моуриньо тезроқ Погбадан қутилишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.