Погба
Ads

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погба жамоада бош мураббий ўзгарганига қарамасдан яна “Ювентус”да фаолиятини давом эттириши мумкин. Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо ўрнига Оле-Гуннар Сульшер бош мураббий этиб тайинланган. Шундан сўнг француз футболчиси гол ура бошлаган.

Хабарларга кўра, “Ювентус” ўз етакчиларидан бири Миралем Пьянични сотмоқчи. 28 ёшли босниялик футболчига “Манчестер Юнайтед”дан ташқари яна бир қатор жамоалар кўз тикиб турибди.

Пьяничнинг туринликлар билан тузган амалдаги келишуви 2023 йил ёзига қадар мўлжалланган. Шунинг учун харидор клублар унга яхшигина нархга харид қилишларига тўғри келади. Ярим ҳимоячининг ўзи эса ПСЖга ўтишни истамоқда.