Погбадан қиммат футболчи топилди

 

Германиянинг таниқли футболчиси Лотар Маттеус "Боруссия" футболчиси Пьер-Эмерик Обамеянг айни пайтда "Манчестер Юнайтед" шарафини ҳимоя қилаётган ва трансфер рекорди соҳиби бўлган Поль Погбадан устун эканини жар солмоқда. 

Маттеуснинг айтишича, Обамеянг тез орада "Бавария" футболчисига айланиши мумкин экан. Чунки мюнхенликлар доимо асосий рақобатчиси - "Боруссия Д"нинг етакчи ўйинчиларини ўз таркибига қўшиб олган. Бунга Левандовски, Гётце ва Хуммельсни мисол қилиш мумкин. 

- Агар Погбага ўхшаган ўйинчининг трансфери 105 миллион евро бўлса, "Бавария" Обамеянг учун  150 миллион евро тўласа ҳам бўлаверади,  - деди Лотар Маттеус.  - Чунки Обамеянг учрашув тақдирини ҳал қила олади, Погба эса бунга қодир эмас. 

Жорий мавсумда габонлик ҳужумчи Бундеслигада 16 та гол урди. Франциялик ярим футболчи эса АПЛда уч марта рақиб дарвозасини ишғол қилди. 

Шу ўринда кўплаб мутахассислари Лотер Маттеуснинг фикрига қарши чиқиб, замонавий футболда ҳужумчи ва ярим ҳимоячини таққос ноўрин эканини, германиялик собиқ футболчи ўз қарашларига голлар сонини асос қилиб олганини таъкидлашмоқда. 

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!