Погбага "Монако"дан ташқари яна бир клуб таклиф тайёрлаяпти

  • 20 Jun 18:35
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" клуби франциялик ярим ҳимоячи Поль Погба билан шартнома имзолашга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар берди Foot Mercato. Допинга оид можаро сабаб эркин агент мақомида бўлган Погба ҳозирда саудиялик клубнинг расмий таклифини кутмоқда.

Tecno

Шу билан бирга, Погба сўнгги икки ҳафта давомида "Монако" клуби билан икки йиллик шартнома бўйича музокаралар олиб борган. Бундан ташқари, уни "Марсел" клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида ҳам оммавий ахборот воситаларида хабарлар пайдо бўлган.

Аввалроқ Поль Погба Миллий антидопинг трибунали томонидан берилган тўрт йиллик дисквалификация қарорини Спорт арбитраж суди (CAS)га шикоят қилган ва натижада жазоси 18 ойга қисқартирилган.

Comments

You must be logged in to commet!