Погбани тўхтатиб бўлмаяпти
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба Англия Премьер-лигаси 20-тури доирасида "Борнмут"га қарши ўйинда дублга эришди.
Шу тариқа, 25 ёшли футболчи жамоага Уле-Гуннар Сульшер келгач 3 учрашувида иштирок этди ва ўзининг тўртинчи голини киритди.
Қайд этиш жоиз, Погба ушбу мавсум собиқ устози Жозе Моуриньо қўл остида 17 баҳсда шунча гол киритган эди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар