Погбанинг ЖЧ-2018 финалида кийган бутсаси 30 минг еврога сотилди

Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг ЖЧ-2018 финалида кийган бутсаси ким ошди савдосида 30 минг еврога сотилди.

Шунингдек ушбу аукционда унинг Евро-2016 да Исландияга қарши ўйинда кийган либоси 4 минг еврога, Голландияга қарши ўтказилган саралаш баҳсида фойдаланган либоси эса 3 минг еврога сотилди. Эътиборлиси, савдода иштирок этганлардан бири унинг МЮ сафида фойдаланган либосларидан бирини бор йўғи 400 евро харид қилди.

Таъкидлаш керакки, ушбу сотувдан тушган барча маблағлар Франциядаги ночор талабаларга ҳайрия қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!