Поль Погба

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погба ёшлигида “Арсенал” клубига мухлислик қилганини айтиб ўтди.

- Лондоннинг “Арсенал” клуби ўз таркибида французлар кўплиги туфайли Францияда катта машхурлиги билан ажралиб турарди. Мен “канонирларнинг” мухлиси бўла туриб, Тьери Анрининг ўйинларини кўп кузатиб борганман.

Ўзимни ашадий мухлис деб айта олмайман, аммо шуни таъкидлашим лозимки, улар ҳақиқатдан ҳам буюк жамоа, - дейди Погба Football Focus нашрига берган интервьюсида.