Пол Робинсон: “Манчестер Юнайтед” ва “Тоттенхэм” Чемпионлар лигасига тайёр эмас"

BEPUL PROPAN

Англия термаси ва "Тоттенхэм" собиқ дарвозабони Пол Робинсоннинг фикрича, 21 май куни ўзаро ЕЛ финалида тўқнашадиган "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Тоттенхэм" ҳали Чемпионлар лигаси даражасига етиб бормаган.

"Мен аввал ҳам айтгандим — бу икки жамоа Чемпионлар лигасига ҳозирча тайёр эмас. Уларнинг иккаласига ҳам ушбу турнир ва у орқали келадиган молиявий фойда зарур. Улар ёзда жуда фаол трансферларни амалга оширишга мажбур бўлишади, агар юқори даражада рақобатлашмоқчи бўлишса.

“Манчестер Юнайтед” каби тарихий ва катта клуб учун Чемпионлар лигасида иштирок этиш одатий ҳолат эди. Аммо сўнгги йилларда бу мунтазам ҳолатга айланмади, айниқса ҳозирги мавсумдаги ҳолати ва мураббийлар алмашинувини ҳисобга олсак.

“Тоттенхэм” учун эса бу трофейни қўлга киритиш, молиявий тушумни ошириш ва барқарорлик муҳим. “Юнайтед” эса қайтиб, ўзини яна Чемпионлар лигаси билан боғлаш имконига эга бўлиши керак" - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди собиқ футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!