Польша терма жамоаси бош мураббийи: Орзуларимиз амалга ошмади

Польша терма жамоаси бош мураббийи Адам Навалка ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи доирасида Колумбиядан 0:3 ҳисоби билан мағлубиятга учрагандан сўнг ўз фикрини билдирди.

- Жаҳон чемпионати борасида орзуларимз ва режаларимиз амалга ошмади, биз олдимизга қўйилган мақсад сари бор кучимизни сарфладик, бироқ биз уйга кетишга мажбурмиз. Ўзимиз хоҳлаганчалик ўйнай олмадик деб ўйлайман шу сабабдан мағлубиятга учрадик. Колумбия терма жамоаси биздан кучли эканлигини исботлаб берди, - дея Навалканинг сўзларидан иқтибос келтиради ТАСС.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!