Польша терма жамоаси бош мураббийи ўзига бошқа иш қидиришига тўғри келади

Польша футбол федерацияси терма жамоанинг амалдаги бош мураббийи Адам Навалка билан келишувни узайтирмасликка қарор қилди.

Таъкидлаш керакки, 60 ёшли польшалик мутахассиснинг терма жамоа билан келишуви жорий йилнинг 30 июлида ўз ниҳоясига етади ва шундан сўнг Навалка ўзига бошқа иш топишига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, Навалка Польша терма жамоасини 2013 йилдан буён бошқариб келаётган эди. Таъкидлаш керакки, унинг бошқарувидаги жамоа ЖЧ-2018нинг гуруҳ босқичида 3 очко тўплаб сўнгги ўринда қолиб кетди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!