Польшада бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати қаҳрамонлари Жиззах вилоят ҳокимлиги томонидан тақдирланди
Хабарингиз бор, 10-24 апрель кунлари Польшада бўлиб ўтган бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам муносиб иштирок этиб қайтишган эди. Хусусан, мазкур мусобақада жиззахлик Жаҳонгир Зокиров +91 кг вазнда олтин медални қўлга киритган бўлса, -69 кгда Ҳадичабону Абдуллаева бронза медалига эга чиққан эди.
Шу муносабат билан, бугун Жиззах вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят божхона бошқармаси билан ҳамкорликда тантанали тадбир ташкил этилди. Тадбирда вилоят ҳокими Эргаш Солиев сўзга чиқиб, боксчиларни эришган ютуқлари билан табриклади. Жаҳонгир Зокиров, Ҳадичабону Абдуллаева ва уларнинг мураббийларига ҳокимлик ҳамда божхона бошқармасининг қимматбаҳо совғалари топширилди.
Фикрлар