Порлай олмаган юлдуз.У МЮдан “Лион”га, Франциядан Бразилияга қайтмоқда

“Манчестер Юнайтед”да етти йил ўйнаб, жамоанинг муҳим ўйинчисига айлана олмаган Рафаэль беш йил муқаддам “Лион”га кўчиб ўтганди.

Энди бразилиялик футболчи ватанига қайтиб кетишни истамоқда. Шу боис тажрибали ҳимоячи яна бир йил давом этадиган шартномасини узайтиришдан бош тортди.

Рафаэль юртига қайтиб, ўзи тарбияланган “Флуминенсе” таркибига қўшилмоқчи.  29 ёшли футболчи жорий мавсумда 13 та учрашувда майдонга тушди, холос.  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)