“Порту” кетма-кет ғалабалар сони бўйича рекорд ўрнатди

Португалия Кубоги гуруҳ босқичида “Порту” жамоаси “Белененсеш” клуби билан куч синашиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди ва кетма-кет ғалабалар сони бўйича янги рекорд ўрнатди.

“Порту” қаторасига 16 та ғалабага эришди. Ушбу муваффақиятлар давомида рақиблар дарвозасига 45 та гол урилди, 14 та ўтказиб юборилди. Жамоанинг ғалабали серияси шу йилнинг 19 октябрь санасида бошлади ва Португалия чемпионати, Кубоги ва Лига Кубоги ҳамда ЕЧЛни ўз ичига олди.

Айни вақтда “Порту” мамлакат чемпионатида 14-турдан кейин 36 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!