«Порту» Хименес бўйича «Милан» билан музокараларни тўхтатди
«Порту» клуби «Милан» билан ҳужумчи Сантьяго Хименес трансфери бўйича олиб борилаётган музокараларни вақтинча тўхтатди. Goal нашри O Jogo манбасига таяниб хабар беришича, томонлар битимнинг молиявий шартлари ва шакли борасида келиша олмаган.
25 ёшли форвард ўтган мавсумда жароҳати туфайли бир қатор ўйинларни ўтказиб юборган. У майдонга тушган 18 учрашувда 1 та гол урди ва 3 та голли узатма берди.
«Порту» мексикалик футболчини бепул ижарага олишни таклиф қилган, шартномага эса 15 миллион евро эвазига сотиб олиш имконини назарда тутувчи банд киритилган. Ушбу банд маълум шартлар бажарилган тақдирда мажбурий кучга эга бўлиши режалаштирилган эди.
«Милан» бу таклифни маъқулламади. Италия клуби футболчини тўловли ижара асосида олиб, кейинчалик уни 20–25 миллион евро атрофидаги суммага сотиб олиш ҳуқуқини сақлаб қолиш тарафдори. Бу вариант «россонери»га Хименесни «Фейеноорд»дан тахминан 32 миллион евро эвазига сотиб олганидан кейинги молиявий йўқотишларни қисман қоплаш имконини беради.
Музокаралар самарасиз якунлангач, «Порту» ҳужум чизиғини кучайтириш учун бошқа номзодларни кўриб чиқишга киришди.

Фикрлар