Португалия Осиё қитъаси вакилига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади

CHERY AUTO

Эрон терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида июнь ойи бошида Португалия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Бу ҳақда Varzesh3 нашри хабар бермоқда.

Tecno

Маълумотларга кўра, баҳс Португалия пойтахти Лиссабон шаҳрида, 68 минг томошабинга мўлжалланган “Эштадиу да Луш” стадионида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Томонлар учрашув бўйича келишувга эришган, бироқ ҳозирча икки мамлакат футбол федерациялари томонидан расмий баёнот берилмади. Шунга қарамай, спорт манбалари ушбу ўйин деярли аниқ дея баҳоламоқда.

Маълумки, Эрон терма жамоаси "ЖЧ–2026" гуруҳ босқичида Бельгия, Миср ва Янги Зеландия терма жамоалари билан баҳс олиб боради. Шу сабабли мураббийлар штаби ўйин услуби жиҳатидан мазкур рақибларга яқин бўлган кучли жамоалар билан тайёргарлик учрашувлари ўтказишни режалаштирмоқда.

Португалия терма жамоаси эса Жаҳон чемпионатининг "К" гуруҳида Ўзбекистон, Колумбия ҳамда Янги Каледония / Ямайка / Конго учлигидан бири билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!