Португалия президенти коронавирусга чалинган Роналду ҳақида гапирди

Португалия президенти Марселу Ребелу де Соуза коронавирусга чалинган ҳужумчи Криштиану Роналдуга соғлик тилади.

“Бундан хабарим бор ва унга энг яхши тилакларни тилайман. Мен [Португалия футболи] федерация вакиллари билан суҳбатлашдим, уларда ҳар куни ўтказиладиган тестлар тизими мавжуд. Футболчилар бу ерга турли мамлакатлардан келади, шунинг учун кучли назорат мавжуд.

Менга бошқа ҳеч ким юқтирилмаганлигини айтишди. Улар бундан аввалроқ тестдан ўтишган, кейин яна такрор тест топширишган. Ҳеч қандай аломат йўқ.

Эртага терма жамоамизни қўллаб-қувватлаймиз. Биламан, улар Роналдусиз ҳам ғалаба қозонган”, - деди президент.

Португалия терма жамоаси эртага ўз майдонида Швецияга қарши баҳс олиб боради. Беллашув Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)