Португалияда Роналдуга тенг келадиган футболчи топилмади
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг шахсий мукофотлари сони яна биттага ортди. 32 ёшли футболчи  Португалиянинг 2017 йилги энг яхши футболчиси деб топилди.

У сўровномада "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва ва "Спортинг" дарвозабони Руи Патрисиуларни ортда қолдирди.

Қайд этиш жоиз, Роналду мазкур совринии кетма-кет икки йилдирки, ўзиники қилиб келмоқда.