
Постекоглу: "Бу ярим финалга чиқиш – бутун мавсумимиз учун муҳимдир"
"Тоттенхэм" бош мураббийи Постекоглу жамоанинг Европа Лигаси ярим финалига чиққанидан сўнг ўз фикрларини билдирди. Чорак финал жавоб ўйинида "шпорлар" сафарда "Айнтрахт"ни мағлуб этишди (илк ўйин – 1:1).
"Мен футболчилар билан фахрланаман – улар катта иш қилишди. Қачонки ҳимояланишга тўғри келган бўлса, яхши ҳаракат қилишди. Олдинда ҳам имкониятларимиз бўлди ва ўйлайманки, икки ўйин натижасига кўра, ярим финалга чиқишга тўлиқ ҳақли бўлдик.
Йигитлар бизнинг ғояларимизга ишонишмоқда ва мен улар билан ҳақиқатдан фахрланаман. Бу ўйин – мавсумимиз ва мақсадларимиз нуқтаи назаридан жуда муҳим бўлди" – деди англияликлар мутахассиси..
Ярим финалда "Тоттенхэм" Норвегиянинг "Буде-Глимт" клубига қарши майдонга тушади.
Фикрлар