Поттер АПЛга қайтмоқчи

  • 10 Apr 21:20
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Челси" билан амалдаги шартномасини бекор қилиб, ишсиз юрган Грэм Поттер мураббийликка қайтмоқчи. У "Саутгемптон" клубини бошқаришга тайёр, дея хабар бермоқда "Foot Insider" нашри. Агарда клуб унга таклиф билан чиқса, англиялик мутахассис буни рад қилмайди.

Tecno

Айни дам турнир жадвалида 20-ўринда бораётган "Саутгемптон" келаси мавсумни Чемпионшипда ўтказиши мумкин. Рубен Селлес жамоани февралда қабул қилиб олди. Унинг қўл остида клуб грандлардан очко олишни эпламоқда ("Манчестер Сити" бундан мустасно). Аммо барибир муаммолар етарлича.

Поттерга "Саутгемптон"дан ташқари "Лестер", "Вест Хэм" ва "Тоттенхэм"дан ҳам таклифлар мавжуд.

Comments

You must be logged in to commet!